21:20 / 02.03.2017
10 235

Тугмачами ё тилла? Ўзбекистондан яширин тилла олиб чиқиб кетаётганлар қўлга тушди

Тугмачами ё тилла? Ўзбекистондан яширин тилла олиб чиқиб кетаётганлар қўлга тушди

Давлат божхона қўмитасининг “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига оид бир нечта қонунбузарлик ҳолатлари фош қилинди.

“Тошкент-Деҳли” йўналишидаги парвоз олдиндан самарқандлик Ж.Аҳадов 11,5 млн сўмдан ортиқ қийматдаги 180 гр тиллани яширин йўллар билан олиб чиқишнинг антиқа йўлини танлади. Унинг шими тугмалари ясама тарзда олтиндан қўйилгани ва божхоначиларни чалғитиш мақсадида устидан бўялгани аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб киришнинг рухсат этилган меъёрларига мувофиқ умумий оғирлиги 30 граммдан ортиқ бўлмаган 5 донагача заргарлик буюмларини олиб киришга рухсат этилади.

Қолаверса, божхона чегараларини кесиб ўтиш пайтида жисмоний шахслар томонидан тўлдириладиган йўловчи божхона декларациясининг 5-бандида ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларнинг миқдори аниқ кўрсатилиши шарт.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тугмачами ё тилла? Ўзбекистондан яширин тилла олиб чиқиб кетаётганлар қўлга тушди