Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент вилояти Ангрен туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда кичик ҳажмли тўппонча сотишга уринган шахсни қўлга олишди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон'га таяниб Кун.уз хабар берди.
Хабарда айтилишича, ангренлик 46 ёшли Бахтиёр Йўлдошев авторучка кўринишидаги тўппонча ва унинг 5,6 мм калибрли тўққизта ўқини сотишга уринган. У бу қуролни узоқ вақт давомида уйида ноқонуний сақлаб келган.
"Сўроқ жараёнида Йўлдошев ушбу қуролни бир пайтлар СССР қуролли кучлари таркибида Афғонистонда хизмат қилган Ангренда яшаган нотаниш рус кишисидан олганини маълум қилди. Баллистик экспертиза хулосасига кўра, ушбу авторучка-тўппонча ўқотар қурол ҳисобланади ҳамда фойдаланишга яроқли ҳолатда", — деган МХХ ходими.
Ангрен тумани ИИБ Бахтиёр Йўлдошевга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 248-моддаси (Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатди. Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар суди ҳукмига кўра Б.Йўлдошев 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди