Шарқий европалик бир гуруҳ кишилар Испаниядаги ресторанда зиёфат уюштирди. Тадбирнинг охирида меҳмонлар 2000 евролик ҳисобни ёпмасдан муассасадан қочиб кетди. Бу ҳақда «Вести.ru»га асосланиб «Дарё» хабар берди.
Руминиялик 120 нафар меҳмон 27 февралда Леон провинцияси Бембибре шаҳридаги «Кармен» ресторанида икки нафар ёш боланинг чўқинтириш маросимини нишонлади. Меҳмонлар газак, асосий овқат ва 30 бутилка ўткир алкоголь ичимлик истеъмол қилди. Десерт тортилишидан олдин тадбир иштирокчиларининг ҳаммаси рақс тушиш баҳонасида ўрнидан туриб, ресторандан қочиб чиқди ва машиналарга ўтириб, ғойиб бўлди.
Ресторан эгаси Антонио Родригеснинг айтишича, меҳмонлар олдиндан келишган ҳолда бир дақиқа ичида чиқиб кетган, официантлардан ҳеч ким уларни тўхтатиб қола олмаган. Зиёфат олдидан меҳмонлар 900 евро тўлаган, аммо 2000 евродан иборат тўловнинг қолган қисмини амалга оширмасдан қочиб кетган.
Полиция қидирув олиб бормоқда, бироқ Родригеснинг ўйлашича, тартиббузарларни топиш имконияти кам. Меҳмонлар маҳаллий аҳоли вакиллари эмас. Буюртма қилишда эса сохта исмлардан фойдаланилган. Меҳмонлар қочиб кетган автомобилларнинг рақамларини ҳеч ким эслаб қола олмаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди