11:26 / 04.03.2017
6 729

Ўзбекистон ОТБ билан йўл ва сув таъминоти бўйича 573 миллион долларлик 4 лойиҳани амалга оширади

Ўзбекистон ОТБ билан йўл ва сув таъминоти бўйича 573 миллион долларлик 4 лойиҳани амалга оширади

Осиё тараққиёт банки президенти Такехико Накао Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Учрашувда ОТБ делегациясининг Ўзбекистон вазирликлари ва идораларида ўтказган учрашувлари якуни бўйича банкнинг 573 миллион долларлик маблағини жалб қилган ҳолда кичик бизнес, мева-сабзавотчилик соҳалари, сув таъминоти тизими ва автомобиль йўллари инфратузилмасини ривожлантиришга доир 4 лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди.

Ўзбекистонга ташрифи давомида Такехико Накао Самарқанд, Бухоро ва Тошкент вилоятларида бўлиб, Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилган инвестиция лойиҳаларининг натижалари билан танишди, деб ёзади "Qalampir" нашри.

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банкининг ҳамкорлик портфели умумий қиймати 14 миллиард доллардан зиёдни ташкил этувчи 59 лойиҳани ўз ичига олган бўлиб, уларни молиялаштириш учун банкнинг 6 миллиард доллардан кўпроқ маблағи жалб қилинган.

Толлимаржон ва Тахиатош иссиқлик электр станцияларида замонавий буғ-газ қурилмаларини барпо этиш, юқори вольтли электр узатиш линияларини модернизация қилиш, қишлоқ жойларда намунавий уй-жой қуриш, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида сув таъминоти тизими ва санитария объектларини реконструкция қилиш, Аму-Бухоро машина канали тизимини қайта тиклаш, Мароқанд-Қарши темир йўлини электрлаштириш, кичик бизнесни, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва бошқа лойиҳалар Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилган ва амалга оширилаётган йирик лойиҳалар сирасига киради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ОТБ билан йўл ва сув таъминоти бўйича 573 миллион долларлик 4 лойиҳани амалга оширади