Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва бошқа қатор мутасадди ходимлар вилоят ва аҳоли ҳаётини ўрганиб, муаммоларни бартараф этмоқда, деб ёзмоқда Дарё нашри.
Хусусан, ҳоким вилоят корхона, ташкилот ва муассасалар, шаҳарнинг мутасадди раҳбарлари билан бир кунда 14 километр яёв юриб, 3-мавзени қадам-бақадам кезгани, унинг эртаси қандай бўлиши ҳақида кенгашгани хабар қилинди.
Тегишли бунёдкорлик ишлари Гулистон шаҳрида ҳам олиб борилмоқда. Маҳаллаларда тозалик ва тартибга эришиш мақсадида гаражлар бузилиб, ноқонуний қурилишлар ва тўсиқлар олиб ташланмоқда. Аҳоли бундан мамнун эканлигини билдирмоқда.
Режаларга мувофиқ, Гулистон шаҳридаги «Ҳабибтекс»нинг филиали ишга тушади. У 1000 га яқин ишчи ўрнига эга. Шаҳардаги бу йирик фабриканинг асосий ишчи-хизматчилари касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари бўлади.
Вилоят ҳокими туманларнинг биридан қайтаётган экан, йўлда халойиқ бандаликни бажарган юртдошини қабристонга олиб кетаётганини кўрибди ва дарҳол машинадан тушиб, тумонат орасига кириб, тобутга етиб, уни елкасига олибди. Қабристонга борибди, у ерда барча амаллар бажариб бўлингач, атрофни айланиб кўрибди. Норози бўлибди. Қабристон бундай хароб бўлмаслиги керак-да, деганмиш. Бу воқеа ҳам элимиз орасида тарқалиб кетди. Дарвоқе, ўша қабристон Мирзаобод туманида эди.
Ортиқ Султонов, Сирдарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ортиқ Султонов, Сирдарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди