
Франция президенти лавозимига "Республикачилар" партиясидан номзод Франсуа Фийон France 2 эфирида президентлик сайловларидан ўз номзодини олмаслигини айтган, деб ёзади Кун.уз нашри.
"Ҳеч ким менга сайловларда иштирок этишимга халақит қила олмайди", деб айтган Фийон ва ўз номзодини олишга асослар йўқлигини таъкидлаб ўтган.
Фийон, шунингдек, номзод сифатида демократик йўл билан танланганини ва у партия бўйича сафдошларини ўзининг сайловолди лойиҳаси сайловчилар орасида муваффақият қозонишига ишонтира олишига умид билдирган.
Аввалроқ "Республикачилар" партияси Фийон рафиқаси Пенелопанинг ишлаши ҳақидаги сохта маълумотлар аниқланиши оқибатида юзага келган можаро сабабли унинг номзоди ўрнига бошқа номзодни таклиф қилишри маълум қилинганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг