date

Наманганда йирик миқдорда қалбаки пул савдоси фош этилди

Наманганда йирик миқдорда қалбаки пул савдоси фош этилди

Наманган вилояти Чортоқ туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида қалбаки банкнотларни муомалага киритиш билан боғлиқ ҳолат фош этилди. Тадбир Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида амалга оширилган.

Маълум бўлишича, Андижон вилояти Асака туманида истиқомат қилувчи, 2005 йилда туғилган фуқаро “шартли харидор”га 200 дона 100 минг сўмлик ва 125 дона 200 минг сўмлик қалбаки банкнотларни жами 18 миллион сўм эвазига сотиш вақтида қўлга олинган.

Текширув жараёнида гумонланувчининг ёнидан қўшимча равишда 100 минг сўмлик купюралардаги 5 миллион сўм миқдоридаги қалбаки пуллар ҳам аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Шунингдек, унинг яшаш манзили кўздан кечирилганда, қалбаки пул тайёрлашда фойдаланилган деб тахмин қилинаётган ноутбук, рангли принтер, махсус бўёқлар ва қоғоз маҳсулотлари мусодара қилинган.

Қайд этилишича, ушбу шахс аввал ҳам худди шундай турдаги жиноят содир этгани учун судланган бўлган.

Айни пайтда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан “қамоқ” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда иш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Наманганда йирик миқдорда қалбаки пул савдоси фош этилди