Кеча Тошкент шаҳрида навбатдаги йирик ёнғин рўй берди. Ҳодиса Форобий ва Чиғатой кўчалари кесишмаси яқинида жойлашган тиббий-соғломлаштириш мажмуасида рўй берган. Бу ҳақда Кун.уз хабар берди.
Хабарга кўра, қайта таъмирда бўлган бинонинг том қисмидаги 20 кв.м. майдон ёнган.
Ёнғинни ўчириш учун 4та ЁЎЭлари ва 2та автонарвон жалб қилинган. Ёнғин соат 17.01да қуршаб олиниб, соат 17.07да ўчирилган.
Айни дамда ёнғин сабаби аниқланмоқда.
Хабарга кўра, ёнғин содир бўлган жойга Тошкент шаҳар ИИБ ЁХБ раҳбарияти, ЁЎШ бошлиғи, навбатчи гуруҳи ҳамда туман ИИБ ЁХБ раҳбар ва ходимлари чиқишган.
Эслатиб ўтамиз, бироқ аввалроқ Тошкент шаҳрида бир неча йирик ёнғин рўй берганди. Хусусан, 23 февраль куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Ц-мавзеси, Чўпон Ота кўчаси 28А-уйда жойлашган маъмурий бинода ёнғин содир бўлган бўлса, 27 февраль кунининг иккинчи ярмида Тошкент шаҳридаги «Wyndham Tashkent» меҳмонхонаси ёнидаги бизнес марказида (эски номи - «Лето бар») ёнғин рўй берган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди