09:29 / 09.03.2017
8 120

Мексикада дунёдаги энг қиммат таомлардан бири яратилди

Мексикада дунёдаги энг қиммат таомлардан бири яратилди

Мексиканинг курорт шаҳарларидан биридаги Кабо-Сан-Лукасдаги қимматбаҳо ресторанлардан бири ўз мижозларига дунёдаги энг қиммат тако таомини 25 минг доллардан таклиф қилмоқда.

Тако макка ёки буғдой унидан ёпилган нон ва унинг ичига ўраладиган турли масаллиқлардан иборат таом ҳисобланади. Оддий тако бир неча песодан 2-3 долларгача туради.

Таклиф қилинаётган энг қиммат такода оддий такодан фақатгина зоғора нон қолган. Унинг ичига солинган қийма эса олтин ёрмалар, япон мармар мол гўшти – кобе, лангуст, белуга икраси, бри пишлоғи ва қора трюфелдан тайёрланган. Бу тако чили гармдориси ва олий сифатдаги текила ичимлиги асосида тайёрланган қайла билан бирга тортиқ қилинади, деб маълум қилмоқда Capital Mexico портали.

Ҳозирча бундай антиқа тако тайёрланаётган Frida ресторани бош ошпазидан унинг қимматбаҳо таомига бирорта буюртма берилгани ҳақидаги маълумот берилмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мексикада дунёдаги энг қиммат таомлардан бири яратилди