19:43 / 09.03.2017
8 242

Тошкент шаҳрида еттита фоҳишахона аниқланди

Тошкент шаҳрида еттита фоҳишахона аниқланди

Тошкент шаҳрида шу йилнинг 3 мартидан 8 мартигача шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган профилактика тадбирлари давомида еттита фоҳишахона ва қўшмачилик жиноятлари аниқланган. Бу ҳақда Кун.уз сайти ёзмоқда.

Тадбирлар фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш, фоҳишалик билан шуғулланиш, жамоат жойларида спиртлик ичимликлар истеъмол қилинишини олдини олиш мақсадида ташкил этилган. Фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш жиноятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси тартибида жиноят ишлари қўзғатилган.

Бундан ташқари, фоҳишалик билан шуғулланиб келаётган 19 нафар, жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилган 367 нафар шахсларга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳрида еттита фоҳишахона аниқланди