Сурхондарёда инспекторга пора таклиф қилган чет эллик ушланди

Сурхондарё вилоятида йўл ҳаракати патруль инспекторига 10 миллион сўм пора таклиф қилган Ҳиндистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти маълум қилди.
Маълумотларга кўра, хизмат ходими техник носозлиги мавжуд бўлган автомобилни бошқариб келаётган чет эллик фуқарони тўхтатиб, транспорт воситаси ҳужжатларини текширмоқчи бўлган. Шу пайт фуқаро инспекторга 10 миллион сўм беришни таклиф қилган.
Тезкор чора-тадбирлар жараёнида у пулни топширишга уринган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг