
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида номаълум аёл “Қўйлиқ” автобуслар шоҳ бекатида Миробод туманида яшовчи 1993 йилда туғилган аёлнинг пластик карточкаларидаги пул маблағларини нақдлаштириб беришни айтган ва алдаш йўли билан ишончига кириб ҳисобида 19 миллион ва 42 миллион пули бўлган 2 дона пластик карточкаларини олган ва жами 61 миллион сўмдан 6 миллион сўмини нақдлаштириб берган, қолган 55 миллион сўм пулини фирибгарлик йўли билан олиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида ушбу фирибгарлик жиноятини Сирдарё вилояти Ховос туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган ва қўлга олинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар