12:57 / 14.03.2017
9 412

Прокурордан 15 минг доллар пул талаб қилган қария 3 йилга қамалди

Прокурордан 15 минг доллар пул талаб қилган қария 3 йилга қамалди

Қашқадарё вилояти Муборак туманида яшовчи 65 ёшли қария туман прокуроридан 15 минг доллар пул талаб қилди, деб ёзади «1news.uz».

“Ҳуқуқ” нашри хабарига кўра, қария туман электр корхонаси устидан прокурорга шикоят қилган, прокуратура шикоятни ўрганиб, қонуний ҳал этган. Бироқ шикоят ёзиш орқали одамлардан пул ундиришга одатланган қария бу гал моддий манфаат кўрмаган.

Шу боис у электр корхонасини қонуний текширмади деган даъво билан туман прокурори устидан шикоят ёза бошлаган. Шикоятларни тўхтатиш эвазига эса туман прокуроридан 15 минг доллар талаб қилган.

Қайд этилишича, 65 ёшли фуқаро воситачи орқали 5 минг доллар олаётганда ҳуқуқ органлари томонидан ушланган.

Жиноят ишлари бўйича Муборак тумани суди фуқарога 3 йил озодликдан чеклаш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида жарима тайинлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Прокурордан 15 минг доллар пул талаб қилган қария 3 йилга қамалди