16:06 / 15.03.2017
6 682

Россия мактабларида уяли алоқа сигнали блокланади

Россия мактабларида уяли алоқа сигнали блокланади

Россияда мактаб ўқувчиларининг мобил гаджетларга ҳаддан зиёд қизиқиши муаммосини ҳал қилиш ва уларнинг олаётган баҳолари объективлигини ошириш учун қонунчилар ўқув муассасаларида радиосигнал блокираторларини ўрнатишни маъқуллашди. Ўқитувчиларнинг таъкидлашича, гаджетлар дарс вақтида ўқув жараёнига ҳалақит беради. Бу ҳақда Кун.уз ёзмоқда.

Бугунга қадар блокаторларни қўллаш ёки қўлламаслик ҳақидаги қарор бевосита маҳаллий ҳукуматлар томонидан қабул қилинаётган эди. Энди эса бу талаб федерал босқичга олиб чиқилган. Ўқув муассасаларида қандай ускуна ўрнатилади, уни қайси тамойилларга кўра танлашади ва харид қилишади, ҳозирча номаълум.

Ғояни амалга оширишга бир муаммо тўсиқ бўлиши мумкин: блокираторларнинг таъсир доираси ўқув муассаси ҳудуди билангина чегараланмайди, демак, округдаги барча мобил алоқа сигналлари блокланади. Қурилманинг нархи қимматлиги инобатга олинса, уни қўллашдан воз кечилиши ҳам мумкин. Амалда бу яқин атрофда яшовчи аҳолига жиддий ташвиш туғдиради, масалан улар зарур вақтда шифохонага қўнғироқ қилиб туша олмасликлари мумкин. Амалдорлар бу борада қандай қарор қабул қилишлари ҳозирча номаълум.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россия мактабларида уяли алоқа сигнали блокланади