20:13 / 15.03.2017
32 274

Тошкентда 7-синф ўқувчиси 35 ёшли аёлни зўрлагани аниқланди

Тошкентда 7-синф ўқувчиси 35 ёшли аёлни зўрлагани аниқланди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида икки нафар вояга етмаган шахс 35 ёшли аёлни зўрлашди. Бу ҳақда Nuz.uz'га таяниб Кун.уз хабар берди.

Ҳодиса 2015 йилнинг ноябрь ойи охирларида Сергели туманининг Спутник 8 мавзесида рўй берган. Икки ёш ўспирин – улардан бири 14, иккинчиси 17 ёшда бўлган, 12-рақамли уй олдида кечки соат 10да уйга қайтаётган ёш аёлни кутиб туришган. Икки номаълум шахс 35 ёшли аёлни зўрлашган, сўнгра уни дўппослашган.

Сергели ИИБ ходимлари қисқа вақт ичида гумонланувчиларни қўлга олишди. Улардан бири бизнес ва туризм коллежи, иккинчиси эса – ўрта мактабнинг 7-синф ўқувчиси бўлган. Шу билан бирга, 14 ёшли ўсмир аввал ҳам кўп жиноятларни содир этган – ўғирлик, босқинчилик.

«Бу бола яхши бўлмаган оиладан. У мактабга деярли қатнамаган, доимий равишда жиноятлар иштирокчисига айланган. Булар асосан ўғирлик, бироқ у бир марта маълум турар-жойга эга бўлмаган кишини аёвсиз дўппослаган», - дея айтиб ўтди Сергели ИИБнинг вояга етмаганлар иши бўйича инспектори.

Зўрлаш ҳолати бўйича ҳар икки ўспиринга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. 2016 йилда, тергов якунлангач ҳамда суд бўлганида, зўравонлардан бири 18 ёшга тўлди ва у умумий тартибдаги колонияга жойлаштирилди. Балоғатга етмаган иккинчи ўсмир болалар колониясида 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини олди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 7-синф ўқувчиси 35 ёшли аёлни зўрлагани аниқланди