
Перунинг Лима вилоятида жойлашган Пунта Эрмос округида бир аёл лойли кўчки томондан вайрон бўлган уй остидан ўзи мустақил чиқиб кела олди. Ушбу ҳолат тасвирланган видео Ruptly томондан жойлаштирилди, деб ёзади Кун нашри.
Перуда йил бошидан бери тошқинлар 48 кишининг ҳаётига зомин бўлди, ҳукумат табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун армия, қутқарувчилар ва полициячиларни жалб қилмоқда. 15 март куни ҳарбийлар Тинч океани бўйида жойлашган Ламбаеке вилоятида бир неча кишини вертолёт ёрдамида қутқаришга муваффақ бўлишди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар