12:24 / 17.03.2017
14 837

Тошкентда фоҳишалик билан шуғулланаётган 39 нафар аёл ушланди

Тошкентда фоҳишалик билан шуғулланаётган 39 нафар аёл ушланди

Спиртли ичимликлар ичиш, фоҳишалик билан шуғулланиш ва фоҳишахона сақлаш, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ва улар савдоси билан шуғулланишни ҳеч бир жамият, ҳеч бир халқ, ҳеч бир миллат оқламайди.

9-16 март кунлари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш, фоҳишалик билан шуғулланиш, жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмол қилинишини олдини олиш мақсадида, ўтказилган профилактик тадбирлар давомида 13 та фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш жиноятлари аниқланган, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

Ушбу ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси, яъни фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилди.

Ҳафта давомида 39 нафар фоҳишалик билан шуғулланиб келаётган аёл қўлга олинган.

Жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилган 624 нафар шахсларга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда фоҳишалик билан шуғулланаётган 39 нафар аёл ушланди