
Бугунги кунда фирибгарлар жиноятлар содир этишнинг янгича усулларидан фойдаланишмоқда. Наманган шаҳрида яшовчи Бекзод ҳам антиқа фирибгарнинг тузоғига илинди. Ўз ҳамшаҳри А.Б. унинг ишончига кириб, нархи 580.000 сўмлик Самсунг С-3 русумли телефонига “Telegram” ўрнатиб бераман” деб, олиб шу кунга қадар бермай келаётганлиги учун ички ишлар органларига мурожаат этди. Бу ҳақда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасигатаяниб Кун нашри хабар қилди.
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси 1 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, фуқароларимиз ҳар қандай кишининг гапларига ишонавермасдан, “Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади” нақлини мағзини чақиб, ўз пуллари ёки моддик қимматликларини ўзгаларга ишониб топширишда ҳушёр ва огоҳ бўлганларида, бу каби фирибгарликларни олди олинган бўларди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар