Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган матбуот брифингизда журналистларга мазкур ҳодиса қандай якун топганлиги ҳамда айбдорлар қандай жазо олганлиги ҳақида маълумот берилди, деб ёзмоқда Даракчи нашри.
Шу куни отасининг автомобилни ювиб бериш шарти билан олган ва отасига билдирмай автомобилни дўсти билан ҳайдаб кетган икки нафар вояга етмаган шахс бир инсоннинг умрига зомин бўлишди.
Улар Юнус-Обод тумани Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб катта тезликда ҳаракатланиб бошқарувни йўқотиши оқибатида қўриқлаш хизмати ходими Абдувалиев Ермуҳаммаднинг ўлимига сабабчи бўлишди.
Ушбу ҳолат болаларнинг субъект бўлмаганлиги, яъни жиноий жавобгарликка тортилиш ёшига етмаганлиги сабабли жиноят иши ёпилди. Айбдорлар Вояга етмаганларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва реабалитация марказига жойлаштирилди.
Машинасини олиб чиқиб кетилганлигини назорат қилмаган отага нисбатан маъмурий чора кўрилган.
Маълум бўлишича машина бошқарувида автомобиль эгасининг ўғли эмас, ўғлининг дўсти бўлган. Оқибатда ЙТҲ бировнинг машинасида содир этилганлиги аниқланган.
Айни дамда иккала йигит ҳам коллежда таҳсил олмоқда.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг