
Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Зангиота туманида хорижга ноқонуний тарзда валюта олиб чиқиб кетишга ихтисослашган жиноий гуруҳ аъзоларидан бирини қўлга олишди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон'га таяниб Кун.уз хабар берди.
"47 ёшли Улфатбек Ҳожибеков тошкентлик фуқародан 131,4 минг доллар пулни олаётганида тезкор ходимлар томонидан ушланди. Жиноий гуруҳ аъзолари бу пулларни Зангиота туманидаги айланма йўллар орқали Қозоғистонга олиб чиқиб кетишни режалаштиришган", — деган МХХ вакили.
Хабарда айтилишича, тезкор-суриштирув тадбирлари натижасида Жанубий Қозоғистон вилоятининг Сариоғоч туманида яшовчи 40 ёшли Тофик Аҳмедов ва 42 ёшли Карим Аҳмедовлар ҳам гуруҳ аъзолари бўлгани аниқланган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 182-моддаси (Божхона қонунчилигининг бузилиши") бўйича жиноят иши қўзғатилди”, - дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар