date
views 5 502

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳозирча 92 та келишувни имзолади

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳозирча 92 та келишувни имзолади
Қозоғистонлик тадбиркорлар ўзбекистонлик ҳамкасбларига Хитой ва Россия бозорини миллий маҳсулотлар билан тўлдиришни таклиф қилишди. Бу ҳақда “Qalampir” сайти хабар берди.

"Атамекен" тадбиркорлар миллий палатаси бошқарма бошлиғи Нуржан Алтаев берган маълумотга кўра, айни вақтда Ўзбекистонда қозоғистонликлар иштирокида 230 та, Қозоғистонда эса 130 та корхона ва заводлар фаолият юритади. Алтаев ўзбек тадбиркорларига Россия ва Хитой бозорини миллий маҳсулотлар билан тўлдиришни таклиф қилди.

Эслатиб ўтиш керак, Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга қилган илк ташрифи доирасида 840 миллион долларлик 92 та келишув имзоланди. Бугунги бизнес-форумда яна 94 миллион долларлик 10 та ҳужжат имзоланиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳозирча 92 та келишувни имзолади