15:20 / 25.03.2017
5 162

Эҳ Кокорин, майдон ташқарисида ҳам қизил карточками?

Эҳ Кокорин, майдон ташқарисида ҳам қизил карточками?
Россия терма жамоаси футболчиси Александр Кокорин қарама-қарши йўналишда ҳаракатлангани учун 4 ойга автомашинани бошқаришдан маҳрум бўлди. Бу ҳақда "Зенит" клуби ҳужумчисининг адвокати маълум қилди.

Унинг айтишича футболчи атайин қоидани бузишга ҳаракат қилмаган, йўл чизиғининг ўчиб кетиши оқибатида билмасдан қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган. Футболчининг ўзи Москвада бўлиб ўтган суд залига келмаган.
Москва суди ишни кўриб чиқиб Александр Кокоринни 4 ой муддатга автомашина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этди. Энди футболчи 4 ой давомида автомашина рулига ўтира олмайди.

Иш материаллари шуни кўрсатмоқдаки, 2017 йил 25 февраль куни тунда Кокорин Москва марказидаги кўчада ўзининг Bentley русумли автомашинаси билан йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланган.

Футболчини полициячилар тўхтатган ва унга РФ сининг КоАП 4-қисми 12.15-моддасига асосан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб йўл қоидасини бузгани учун баённома тузилган. Унга кўра қоидабузар 5.0 минг рубль жарима тўлаши ёки 4 ойдан 6 ойгача автомашинани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши керак.

Амалдаги тартибга кўра қоидабузар Давлат йўл ҳаракатини тартибга солиш бошқармасига ташриф буюриши, инспектор эса қоидабузарга жарима тайинлаши ёки ишни судга жўнатиши керак.

Футболчининг олдин содир этган қоидабузарликларини ҳисобга олиб инспекторлар ишни кўриб чиқиш учун материалларни судга тақдим қилишган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эҳ Кокорин, майдон ташқарисида ҳам қизил карточками?