21:28 / 25.03.2017
6 274

Туркия қирғоқлари яқинида кўплаб муҳожирлар ҳалок бўлди

Туркия қирғоқлари яқинида кўплаб муҳожирлар ҳалок бўлди
Туркиянинг Ойдин вилояти Кушадаси тумани қирғоқларида қайиқ ҳалокатга учрагани туфайли 11 ноқонуний муҳожир ҳаётдан кўз юмди. Уларнинг жасади Измир вилояти суд тиббиёт институтига олиб борилган, деб ёзади Кун.уз нашри.

Хабар қилинишича, ҳалок бўлганларнинг уч нафари – болалар.

Кушадаси тумани қирғоқлари яқинида фожиали ҳодиса куни кеча рўй берди. Қочқинлар қайиқда Эгей денгизидаги Греция оролларига етиб боришмоқчи бўлган. 11 киши ҳалок бўлди, 9 инсон қутқарилди.

Қутқарув амалиётида иккита вертолёт ва учта соҳил қўриқлаш хизмати қайиқларидан фойдаланилди. Ҳодиса юз берган пайтда қайиқда 20 нафар муҳожир бўлган. Қутқарилган инсонлар касалхонага етказилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Туркия қирғоқлари яқинида кўплаб муҳожирлар ҳалок бўлди