Тошкентда ФВБ инспектори ноқонуний ҳаракатда ушланди

Юнусобод туман ФВБ инспектори Олмазор туманидаги хусусий клиникага ижобий ёнғин хавфсизлиги хулосасини беришни 6,5 млн сўм эвазига вада қилгани учун ушланди. У феврал ойида МЧЖ раҳбаридан олган пулни қайтариб бераётган пайтда ДХХ ва прокуратура ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, инспекторга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.
Фото: ДХХ
Тошкент шаҳрида ФВБ инспектори жиноятга алоқадор ҳаракатлари билан фош қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати расмий хабар берди. Маълум қилинишича, Юнусобод туман ФВБ инспектори Олмазор туманидаги хусусий клиниканинг ёнғинга қарши ҳолати бўйича ижобий хулосани қонуний йўл билан эмас, балки пул эвазига ваъда қилган.
Инспектор ушбу «хизмат» учун февраль ойида МЧЖ раҳбаридан 6,5 млн сўм олган. Аммо у ваъдасини турли баҳоналар билан бажармади ва фуқаро олган пулни қайтаришни талаб қилди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда инспектор пулни қайтариб бериш пайтида ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳолатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда, инспекторнинг ноқонуний ҳаракатлари, жумладан мулкий манфаатлари учун ўз лавозимидан фойдаланиши ҳамда қонунни бузиши тўлиқ ўрганилмоқда. Бу воқеа аҳоли орасида давлат органларининг коррупцияга қарши тизимли назорати ва тезкор чоралар кўриши ҳақида яққол мисол бўлди.































Изоҳлар 0
…