Баҳодир Жалолов ва қизи Ранияни яқинлари тантанали кутиб олишди (видео)

Баҳодир Жалолов ва қизи Ранияни яқинлари тантанали кутиб олишди (видео)
Қисқача

Баҳодир Жалолов қиз фарзандли бўлганини маълум қилиб, Ранияни бугун хонадонига олиб келди. Боксчининг яқинлари қизалоқни тантанали кутиб олишди. Маросимда хонандалар Ойбек ва Нигора “Қизим” қўшиғини ижро этишди. Кузатувчилар Баҳодир Жалоловни табриклаб, Ранияга узоқ умр, соғлиқ ва бахт тилашмоқда.

Ўзбекистонлик профессионал, чемпион боксчи Баҳодир Жалолов ота бўлганини маълум қилди. У қизалоқ фарзандини бугун хонадонига олиб келгани акс этган видеони ўз саҳифасига жойлади.

Чемпион пост остида қуйидаги самимий сўзларни ёзиб қолдирди:

“Биргина туйғу бор — у сени бутунлай бошқа одамга айлантиради. Бугун мен ўша туйғуни ҳис қилдим — оталик.”

Миттигина жажжи меҳмонга ота-онаси Рания деб исм қўйишди. Ушбу қувончли лаҳзада боксчининг барча яқинлари иштирок этди.

Кичкина меҳмонни тантанали кутиб олиш жараёнида хонандалар Ойбек ва Нигора “Қизим” номли қўшиқларини ижро этишди. Ушбу лавҳалар ҳам уларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинди.

Хонанда Нигора пост остида: “Чемпионимизга жажжи фаришта малика муборак бўлсин”, — дея ёзиб қолдирди.

Кузатувчилар эса боксчини табриклаб, илиқ ва самимий тилаклар билдиришмоқда. Улар митти қизалоққа узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ ва бахт тилаб, унинг келажакда солиҳа, билимли ва ҳатто отасидек чемпион бўлишини ҳам тилашмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар