Хабарингиз бор, жорий йилнинг мартидан бошлаб Тошкент шаҳрининг 115 та чорраҳасига ўрнатилган кузатув камералари ва радарлар қоидабузарликларни қайд этишни бошлаган эди. Биринчи сутканинг ўзида 8 мингдан ортиқ қоидабузарлик қайд этилиб, автомобиль эгаларининг уй манзили ёки автомобиль рўйхатдан ўтган корхоналарга жарималар ҳақида маълумотномалар жўнатишга старт берилди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабарига таяниб Qalampir.uz ёзишича, 15 мартдан 29 мартга қадар Тошкент шаҳрининг 115 та чорраҳасига ўрнатилган 883 та кузатув камераси орқали жами 45 минггача қоидабузарлик аниқланган.
Булардан 26 мингга яқини светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиш, 19 мингдан зиёди тезликни белгиланган меъёрдан ошириш каби қоидабузарликлардир.
23 мартдан 29 мартгача, ҳафта давомида 8 мингдан зиёд, яъни 4 мингдан ортиқ светофорнинг қизил чироғидан ҳаракатланиш ва 4 мингдан ортиқ тезликни белгиланган меъёрдан оширганлик қоидабузарликлари қайд этилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди