date

Туркияда қидирувдаги ўзбек фуқаролари қўлга олинди

Туркияда қидирувдаги ўзбек фуқаролари қўлга олинди

Туркияда икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, деб хабар берди Ўзбекистоннинг Туркиядаги Бош консуллиги.

Маълумотларга кўра, 40 ёшли T.Р. ва 38 ёшли Ф.A. Ўзбекистонда катта миқдорда фирибгарлик содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган. Улар Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан аниқланиб, суд олдида жавобгарликка тортилиши учун Ўзбекистонга қайтарилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги амалий ҳамкорликни изчил ривожлантиргани қайд этилди. Бу йўналишда жиноятчиликка қарши курашиш, халқаро қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва уларни адолат олдига олиб чиқиш борасида самарали натижаларга эришилмоқда.

Консуллик баёнотида таъкидланишича, ҳозирда ҳам мамлакат ҳудудида турли жиноятларни содир этган ва Туркия ҳудудида яширинган шахсларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича тезкор-қидирув ва ҳуқуқий чоралар фаол давом эттирилмоқда.

Ушбу ҳолат халқаро ҳамкорлик ва қонун устуворлигини таъминлашдаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда, шунингдек, мамлакатлараро ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимининг самарадорлигини кўрсатади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Туркияда қидирувдаги ўзбек фуқаролари қўлга олинди