29 март куни Навоий вилояти Қизилтепа туманининг “Маликобод” маҳалласи онахонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташрифига сумалак тайёрладилар. “Ванғози агро” фермер хўжалиги шийпонига келган Шавкат Мирзиёев сумалак атрофидаги онахонлар билан суҳбатлашиб, айни вақтдаги долзарб муаммолардан бирига тўхталиб ўтди.
Яхши маълумки, мамлакатимизда қайнона ва келин муносабатлари, уларнинг ўртасидаги муаммолар туганмас мавзу сифатида юз йиллардан бери тин олмайди. Ҳамманинг тақдири турлича, ҳар бир оилада ўзгача вазият, ўзгача муҳит ва ўзига яраша муаммо. Бугун яратилаётган ўзбек киноларида ҳам қайнона-келин муаммоси гоҳ ҳазил кўринишда, гоҳ ижтимоий мавзу сифатида намоён бўляпти.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳам Навоийда онахонлар билан бўлган суҳбат чоғида шу мавзуда ўз фикрларини билдириб ўтди. Сўз аввалида Шавкат Мирзиёев ота-оналар ҳаётда фарзандларининг камоли учун яшашларини таъкидлаб ўтди. Бу борада, албатта, давлат етук мутахассислар тайёрлаш, қолаверса, кейинчалик уларнинг ишлашлари учун шароит яратиб келмоқда.
Қайноналикка тайёрланаётган аёлларга, шунингдек, қайноналарга ҳам ўзининг қимматли тавсияларини берди:
“Аёлларнинг оғирини енгил қилсак, жамиятимизда вазият ўзгаради. Келин ким? Келин – бизнинг қизимиз. Шу қизимизга биз яхши шароит яратиб беришимиз лозим. Қайноналар ҳам келинни қизим десин. Ўз қизидан хулоса қилсин. Нега десангиз, кўп жойларда ёш жувонлар шароит топа олмайди: қайнона ёмон гапиради, эр ёмон гапиради. Натижада улар ажрашади, кейин қайнона ажрашгандан 6 ой кейин яна янги келин олади. Аммо бу нарсалар биз учун уят. Шунинг учун ҳам мазкур мавзуда гапиряпман, зора, одамлар тушуниб етишса”.
Айни вақтда Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари уйма-уй юриб, мавжуд муаммоларни ҳал этишга кўмаклашишяпти. Бу эса жамиятнинг фаровонлигига хизмат қилиши шубҳасиз.
Шавкат Мирзиёев онахонлар билан дилдаги гаплар хусусида сўзлашар экан, вақт кўп бўлганида яна бошқа мавзуларга ҳам тўхталиб ўтишга тайёрлигини билдириб ўтди.
Мазкур суҳбат акс этган видеолавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз.
[media=https://www.youtube.com/watch?v=_dgrx1-zDV0] “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди