11:13 / 31.03.2017
7 164

Шавкат Мирзиёев ўз топшириқлари ижроси қай даражада таъминланаётганини текширди

Шавкат Мирзиёев ўз топшириқлари ижроси қай даражада таъминланаётганини текширди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 30 март куни видеоселектор бўлиб ўтди. Унда кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш, коммунал, соғлиқни сақлаш соҳалари, ички ишлар тизимидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА'га таяниб Qalampir.uz хабар берди.

Кўп қаватли уй-жойларни вақтида ва сифатли таъмирлаш, ҳудудларни ободонлаштириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва янада такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди. Ҳудудлар раҳбарларининг бу борадаги масъулияти ва жавобгарлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мажлисда кўп қаватли уйларда яшайдиган аҳолига зарур шароитлар яратиш, коммуникация тизимларини таъмирлаш, ҳудудларни ободонлаштириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Жорий йилнинг 9 февраль куни профилактика инспекторлари фаолиятини такомиллаштириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш ва инспекторларни хизмат уйлари, автомобиллар билан таъминлаш бўйича берилган топшириқлар ижроси ҳам кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида 5 январь ва 7 февраль кунлари ўтган йиғилишларда соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни бартараф этиш, соҳани янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган эди.

Ўтган вақт мобайнида бу борада тегишли фармон ва қарорлар қабул қилиниб, ижросига киришилди. Мажлисда қишлоқ врачлик пунктларини оптималлаштириш, шошилинч тез тиббий ёрдам хизматини яхшилаш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, поликлиникалар иш вақтини узайтириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев мазкур соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, истиқболда амалга ошириладиган вазифалар юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев ўз топшириқлари ижроси қай даражада таъминланаётганини текширди