date

Наманган ҳокими бошчилигидаги делегация Афғонистонга ташриф буюрди

Наманган ҳокими бошчилигидаги делегация Афғонистонга ташриф буюрди

Фото: ArianaNews

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов раҳбарлигидаги расмий делегация Афғонистонга амалий ташриф билан борди. Делегация таркибида вилоят ҳокими ўринбосарлари ва 30 дан ортиқ йирик ўзбек тадбиркорлари, шунингдек, инвесторлар иштирок этди.

Ташриф давомида делегация Афғонистоннинг турли давлат идоралари ва бизнес сектори вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Шунингдек, конференциялар ва савдо музокаралари ташкил этилиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, савдо алоқаларини кенгайтириш ва янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Делегациянинг Балх вилоятига ҳам сафар қилиши режалаштирилган. У ерда маҳаллий ҳокимият ва хусусий сектор вакиллари билан ишбилармонлик учрашувлари ўтказилади. Шунингдек, Мозори Шариф шаҳрида ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси очилиши кутилмоқда. Бу кўргазмада миллий маҳсулотлар сифати, турфа хилма-хиллиги ва замонавий ечимлари намойиш этилади.

Эслатиб ўтиш лозимки, жорий йилнинг февраль ойида Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов раҳбарлигидаги делегация ҳам Афғонистонга ташриф буюрган ва қатор муҳим учрашувлар ўтказган эди.

Яқин кунларда Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари раҳбарларининг ҳам савдо ва иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Афғонистонга ташрифлари кутилмоқда.

Икки давлат вакиллари олиб бораётган музокаралар икки томон учун манфаатли лойиҳаларни рўёбга чиқариш, ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги иқтисодий имкониятларни яратишга хизмат қилади.

Бу ташрифлар орқали Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик янада мустаҳкамланиб, минтақавий ривожланиш ва инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун муҳим пойдевор яратилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Наманган ҳокими бошчилигидаги делегация Афғонистонга ташриф буюрди