
АҚШнинг Луизиана штати суди аутизмдан азият чекувчи 6 ёшли болани отиб ташлаган полициячи Деррик Стэффордни 40 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлигига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.
Таъкидланишича, суд 33 ёшли Стэффордни атайлаб қилинмаган қотилликда айбдор деб топган.
2015 йил ноябрда Луизианадаги Марксвилл шаҳрида Стэффорд жиноятда гумон қилинган эркак машинада қочиб кетаётганда уни қўлга олмоқчи бўлган. Полициячи таъқиб вақтида гумонланувчининг машинасига қарата ўқ узган. Оқибатда эркак оғир жароҳат олган, машинада у билан бирга бўлган 6 ёшли ўғли Жереми Мардис ҳалок бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар