7 апрель куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентда бўлиб ўтадиган МДҲ ТИВ Кенгаши йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Россия ТИВ вакили Мария Захарова'га асосланиб Спутник нашри хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Тошкентда бўлиб ўтадиган мазкур йиғилиш 2017 йилда режалаштирилган Ҳамдўстлик олий органларининг энг муҳим йиғилишларидан бири ҳисобланади.
Йиғилишда вазирлар давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги кенг миқёсдаги масалалар ва Ҳамдўстлик қатнашчи давлатларининг ташқи сиёсий йўналишларини муҳокама қилишади ҳамда долзарб ташқи сиёсий муаммолар юзасидан фикр алмашишлари режалаштирилган.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги қатнашчи давлатларининг ташқи ишлар вазирлари христиан, мусулмон ва бошқа дин вакилларига нисбатан камситиш ва тоқатсизлик қилинишига йўл қўймаслик ҳақида қўшма баёнот қабул қилишлари МДҲ ТИВКнинг бўлажак йиғилиши диққат марказида бўлади.
Кун тартибидан шунингдек, МДҲ мақомини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган ишлар, унинг органлари иш самарадорлигини ошириш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди