date

Жиззахда юз берган авария беш инсон умрига зомин бўлди

Жиззахда юз берган авария беш инсон умрига зомин бўлди

Жиззах вилоятининг Фориш туманида юз берган оғир йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида беш киши ҳаётдан кўз юмди, деб Kun.uz хабар берди. Ҳодиса 4 апрель куни соат 16:05 атрофида "Жиззах–Боғдон–Қизилча" автомобиль йўлида содир бўлган.

Маълум қилинишича, Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи 27 ёшли У.Б. бошқарувидаги Nexia автомашинаси қувиб ўтиш қоидасини бузган. Натижада у қарши йўналишда ҳаракатланаётган, Фориш туманида яшовчи 35 ёшли Б.А. бошқарувидаги Cobalt билан тўқнашган.

Фожиа оқибатида ҳар икки ҳайдовчи ҳамда Nexia автомобилида бўлган 54 ёшли Хитой фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.
Cobalt автомобилидаги икки нафар йўловчи эса шифохонада вафот этгани маълум қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда юз берган авария беш инсон умрига зомин бўлди