date

Чилонзордаги бозорда ёнғин содир бўлди

Чилонзордаги бозорда ёнғин содир бўлди

Бугун, 5 апрель куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган "Бешқўрғон" бозори ҳудудида ёнғин келиб чиқди. Ҳодиса Тошкент катта ҳалқа автомобиль йўли кўчасида содир бўлгани маълум қилинди.

Хабарларга кўра, қутқарув хизматлари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Айни пайтда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилган ва вазият назоратга олинган. Ёнғин оқибатида жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмади. Тошкент шаҳар ФВББ мазкур ҳолатни тўлиқ назоратга олгани билдирилди.

Шунингдек, ёнғин жойига Фавқулодда вазиятлар вазири Азизбек Икромов ҳам етиб келган. Маълум қилинишича, ёнғин соат 16:53 да қуршаб олиниб, тарқалиши чекланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Чилонзордаги бозорда ёнғин содир бўлди