date

Хивада ҳайкалга “шилқимлик” қилган аёлга қандай жарима қўлланди?

Хивада ҳайкалга “шилқимлик” қилган аёлга қандай жарима қўлланди?

Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида бир аёл ҳайкални ўпгани учун жаримага тортилди. Ўзбекистоннинг маънавий ва маданий меросига ҳурматсизлик билан қараган ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Аниқланишича, 2000 йилда Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида туғилган М.Г. 21 февраль куни Хива шаҳрига саёҳатга боради. Шу куни, соат 16:30 да, Ичан қалъа давлат музей-қўриқхонасининг ҳудудида жойлашган Хоразмнинг миллий мусиқа санъати намояндаларига бағишланган ҳайкалга етиб бориб, уни ўпган. Бунда аёл бу ҳаракатларини видеога олиб, Instagram’да эълон қилган.

Бу ҳаракатлар ҳуқуқбузарлик сифатида баҳоланиб, Хива шаҳар суди томонидан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 64-1-моддаси 1-қисмига мувофиқ, М.Г.га 2 млн 60 минг сўм миқдорида жарима тайинланди. Мазкур қонунга кўра, маданий мерос объектларига нисбатан эҳтиёткорликсиз муносабатда бўлиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Агар ҳуқуқбузарлик бир йилда такрорланса, 15 кунлик маъмурий қамоқ ёки катта миқдордаги жарима тайинланиши мумкин.

Ҳар ким учун муҳим огоҳлантириш — маданий меросга ҳурмат кўрсатиш ва унинг қадр‑қимматига муносиб ёндашишимиз керак.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Хивада ҳайкалга “шилқимлик” қилган аёлга қандай жарима қўлланди?