Япониянинг электрон мусиқа асбоблари ишлаб чиқарувчи Roland компанияси асосчиси вафот этди

Япониянинг электрон мусиқа асбоблари ишлаб чиқарувчи Roland компанияси асосчиси вафот этди
Япониянинг электрон мусиқа асбоблари ишлаб чиқарувчи Roland компанияси асосчиси Икутаро Какэхаси 87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Roland компаниясига 1972 йилда асос солинган ва деярли дарров электрон мусиқа асбоблар яратиш ҳамда ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи ўринни эгаллаганди. Хусусан, компаниянинг драм-машиналари ва синтезаторлари ном қозонди.

Ҳозирда компанияда 3 мингдан ортиқ киши меҳнат қилади, унинг акциялари эса Токио фонд биржасига қўйилган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар