Ўтказилаётган турли профилактик тадбирларга қарамасдан, ноқонуний қурол сақлаётганлар ҳамон учраб турибди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетасига таяниб Кун.уз ёзмоқда.
Хусусан, Зомин туманида истиқомат қилувчи Нурбек Дўсанов яшаш хонадонидан 500 метр юқорида жойлашган тоғ тошлари орасида марҳум отасидан қолган ов қуролини қонунга хилоф равишда сақлаб келган.
Тезкор тадбирда унинг қилмиши фош этилди. Суд баллистик экспертизасининг хулосасига кўра, ушбу ов қуроли 1961 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, отиш учун яроқли экан. Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган Н.Дўсанов суд томонидан энг кам иш ҳақининг 40 баравари миқдорида жаримага тортилди.
Шу туманда яшовчи Алижон Оққуловнинг ҳам уйидан ўқотар қурол топилди. У бу қуролни бир танишидан келишув асосида олган экан. Алижон қуролни ўзига тегишли фермер хўжалигининг чорва моллари хашакхонасида сақлаб келган. У ҳам қонунга мувофиқ жазога тортилди. Иш юзасидан олинган ов қуроли тегишли тартибда ИИБга топширилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди