date
views 7 103

Бутунжаҳон рус тили фестивалида бухоролик ўқитувчи ғолиб бўлди

Бутунжаҳон рус тили фестивалида бухоролик ўқитувчи ғолиб бўлди

Санкт-Петербург шаҳрида 20-22 ноябр кунлар давомида Бутунжаҳон рус тили ва «Русское слово» русча нутқ VI фестивали ўтказилди, Бу ҳақда «mytashkent.uz»га асосланиб «kun.uz» хабар бермоқда. Фестивалда Ўзбекистон номидан қатнашган бухоролик иштирокчи Людмила Мельникова «русча нутқ» йўналишида биринчи ўринни эгаллади.
«Ҳамма хоҳловчилар» йўналишида эса бухоролик Азиза Мирназарова 3-ўринга муносиб деб топилди.
Фестиваль «Русский мир» жамғармаси кўмагида «Рус тили ва адабиёти ўқитувчилари халқаро ассоциацияси» ва «Россия рус тили ва адабиёти ўқитувчилари жамоатчилиги» томонидан ташкиллаштирилди.
Фестиваль тадбирларида Россия ва ўнлаб хорижий мамлакатлардан келган 350 нафардан зиёд ўқувчи-талабалар ҳамда рус тили маданияти ва адабиёти ихлосмандлари ўз маҳоратларини рамойиш этишди.

Фото: mytashkent.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бутунжаҳон рус тили фестивалида бухоролик ўқитувчи ғолиб бўлди