12:13 / 13.04.2017
7 505

Пенсионерларнинг шахсий карточкалари электрон форматга ўтказилди

Пенсионерларнинг шахсий карточкалари электрон форматга ўтказилди
Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2657-2, 2017 йил 4 апрель) билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тузатишлар киритилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

Шахсий карточкалар (пенсия тайинлаш бўйича комиссиянинг қарори асосида шахсга тайинланган пенсия ва нафақа тўғрисидаги маълумотлар қайд қилинадиган ҳужжатлар) энди фақат электрон тарзда юритилади ва ахборот тизимида расмийлаштирилади.

Шунингдек, пенсия ва нафақаларнинг банк пластик карточкалари орқали тўлаш учун маблағларни ўтказиш эндиликда Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан ахборот тизими орқали тақдим этилган тўлов топшириқномаси ва қайднома асосида амалга оширилади.

Пенсионерлар ва нафақа олувчиларнинг банк пластик карталарига маблағлар кирим қилинган сана, пенсия ва нафақалар тўланган сана деб топилиши алоҳида таъкидланган.

Унга маблағлар пенсионерлар ва нафақа олувчилар вафот этган санадан сўнг кирим қилинган ҳолларда, Пенсия жамғармаси бўлимлари уларни вафот этганларнинг ҳисобварағидаги қолдиқ маблағлар ҳисобидан қайтариш тўғрисида тегишли тижорат банклари филиалларига хат юбориш орқали қайтариш чораларини кўради

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пенсионерларнинг шахсий карточкалари электрон форматга ўтказилди