
Тошкент шаҳрида фоҳишахона сақлаш, қўшмачилик қилиш каби жиноятларни олдини олиш мақсадида ички ишлар органлари томонидан «Орият» тадбирлари ўтказилмоқда, деб ёзади Дарё нашри.
Тошкент шаҳар ИИББдан маълум қилишларича, 7—13 апрель кунлари ўтказилган тадбирлар давомида фоҳишахона сақлаш, қўшмачилик қилиш билан боғлиқ 30 та ҳолат аниқланган.
Хабар беришларича, мазкур ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 131-моддаси («фоҳиша сақлаш ва қўшмачилик қилиш») аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилган.
Шунингдек, 69 киши фоҳишалик билан шуғулланаётгани, 84 нафар шахс жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги аниқланиб, барчасига маъмурий чора кўрилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар