6 701
Самарқанд аэропортида учувчисиз учиш қурилмасини олиб ўтишга уринган фуқаро жаримага тортилди
“Самарқанд аэропорт” чегара божхона пости ходимлари “Санкт-Петербург-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган фуқаронинг қўл юкларини божхона кўригидан ўтказиш давомида йўловчи божхона декларацияси ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган учувчисиз учиш аппаратини яширин равишда олиб киришга уринишини фош қилишди, деб ёзмоқда Uz24 нашри.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан маъмурий иш юритилиб, ашёвий далил эса ўрнатилган тартибда олиб қўйилди. Вилоят божхона бошқармаси ахборот хизматидан маълум қилинишича, Самарқанд шаҳар жиноят ишлари бўйича судининг жорий йил 17 мартдаги қарорига асосан қонунбузар энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жаримага тортилди. Ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олиб қўйилган учувчисиз учиш аппарати ўрнатилган тартибда йўқ қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида учувчисиз учиш қурилмаларидан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш чоралари тўғрисида» 2014 йил 26 ноябрдаги 322-қарорига мувофиқ, Ўзбекистон худудига 2015 йилнинг 1 январидан учувчисиз учиш қурилмаларни олиб кириш таъқиқланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди