15 мартдан эътиборан Тошкент шаҳридаги 115 та чорраҳага ўрнатилган 883 та кузатув камераси қоидабузарликларни қайд этиб, жарималар белгилашни бошлаганидан буён кўплаб ҳайдовчиларнинг ҳаловати йўқолди. Аксарият ҳайдовчилар энди қоидаларни бузмасликка, тезликни меъёрдан оширмасликка уриняпти. Бироқ улар орасида ўзини тарбиялаш, намунали ҳайдовчи бўлишга ҳаракат қилиш ўрнига йўл патрул хизмати ходимлари тугул кузатув камераларини ҳам алдашга, транспорт воситасининг давлат рақамини беркитишга уринаётганлар-да учраб турибди.
Ўтказилган рейдлар давомида автомашина давлат рақамларининг туси ва рангини оқ бўёқ билан ўзгартириш ва хиралаштириш, устига оқ ним ёки плёнка қоплама ёпиштириш, давлат стандартларига жавоб бермайдиган давлат рақамини тақиб юриш ҳолатлари аниқланмоқда, деб ёзади Qalampir.uz сайти.
Бугунги кунда 7 та шундай ҳолат аниқланиб, қонун бузган фуқароларга нисбатан тегишли маъмурий таъсир чоралари кўрилган. Бу ҳақда бугун, 13 апрель куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.
Шу йилнинг 8 апрель куни Ербол Досимбетов Matiz русумли автомашинасининг орқа ва олди давлат рақамлари устига, 11 апрель куни Нуриддин Раезиев ўзининг Spark русумли автомобилининг орқа давлат рақами устига ўзбошимчалик билан плёнка қоплама ёпиштириб, давлат рақамининг кўринишини ўзгартирганлари аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилган.
Бу нафақат қоидабузарликдан қутулиб қолишга, балки ички ишлар ходимларини чалғитиб, бошқа шахсга нисбатан жарима солишга ва ўз навбатида фуқароларда норозилик кайфиятини уйғотишга сабаб бўлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди