
Ҳукуматнинг 25 январдаги қарорига мувофиқ Ислом Каримов туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрида у кишининг ҳайкали ўрнатилади. 15 апрель куни Президент Самарқанд шаҳридаги Йўлбарслар хиёбонида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали лойиҳасини кўздан кечирди, деб ёзмоқда Uz24 сайти.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда шунингдек, Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда ёдгорлик мажмуаси барпо этилмоқда. Лойиҳага кўра, мақбара гранит ва мармар билан қопланади, нақшлар билан безатилади, Қуръон оятлари битилади. Зиёратчилар учун айвон, кексалар учун лифтлар бунёд этилади.
Кеча Шавкат Мирзиёев ушбу мақбара лойиҳаси билан танишди ва уни янада такомиллаштириш, зиёратчилар учун қулайликларни ошириш бўйича тавсиялар берди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар