
Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси 2017-2020 йиллар давомида ишсиз фуқароларни професионал қайта тайёрлаш ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ташкил этиш дастурини тасдиқлади, деб ёзмоқда Спутник нашри.
Янги ўқув марказлари давлат таълим муассасалари бўлиб, улар Меҳнат вазирлигига бўйсунади. Ишсиз фуқароларга ярим йил давомида энг кам иш ҳақи миқдорида стипендия тўланади.
Янги ўқув марказларда энг узоғи бир йил давомида таълим олиш мумкин, энг узоқ стипенция олиб ўқиш даври — олти ой.
Ушбу марказларда ташкилот ва муассасалар буюртамаларига қараб, пуллик, қисқа муддатли ўқув — тайёрлов курслари ҳам ташкил қилиниши мумкин.
Қарорда айтилишига кўра, республика бўйлаб 11 та шундай марказлар ташкил қилинади. Улар Нукус, Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Гулистон, Термез, Тўйтепа ва Ургенч шаҳарларида ташкил қилинади.
Қарорнинг тўлиқ матни билан lex.uz саҳифасида танишиш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг