Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчасида жойлашган “Ал-Қаср” кафеси олдида 1989 йилда туғилган фуқарога тегишли Spark русумли автомашинанинг орқа ўриндиғида турган, ичида 7 600 000 сўм пул бўлган пакет ўғирлаб кетилди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.
ИИВ Ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Ички ишлар органлари ходимларининг тезкорликда кўрган чоралари натижасида жиноятни содир этганликда гумонланиб Сергели туманида яшовчи, 1983 йил ва 1994 йилда туғилган икки шахс қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди