Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир аёлни эрига қарши қайраб, эрига муносабатини бузган ёки қулни ўз хожасига қарши қайраган одам биздан эмас», деганлар. Бир ривоятда «Хотинни эрига қайраган одам» дейилган. Имом Абу Довуд ривоят қилган.
Масалан, бир одам туппа-тузук яшаб турган оиланинг ўртасига тушиб, эр-хотиннинг орасини бузади, охири иш талоққа бориб етади, кейин у ўша аёлга уйланади. Яна ўзича «Мен зино қилмадим. Талоғини олди, иддасини ўтирди, шундан кейин мен уни никоҳимга олдим» дейишади. Тўғри, зино қилмагандир, лекин зинодан ҳам ёмон ишни қилди, оилани бузди. Пайғамбар алайҳиссалом ундай одамни «Биздан эмас» деганлар. Демак, икки кишини, айниқса, эр-хотинни бир-бирига гижгижлаган одам биздан эмас экан, яъни мусулмонлардан эмас экан. Бунинг маъноси иймондан чиқишдир. Бу зинодан ҳам оғирроқ гуноҳ бўлади. Шунинг учун биринчи навбатда эри бор аёлга совчи қўйиш мутлақо ҳаром дейилган.
Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ
Юнусобод тумани бош имом-хатиби,
Тошкент Ислом Институти ўқитувчиси,
«Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Юнусобод тумани бош имом-хатиби,
Тошкент Ислом Институти ўқитувчиси,
«Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар