
Бугун Россия Федерациясининг Тула вилоятида 32 ва 48 ёшли тергов қўмитаси ходимлари устидан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов қўмитаси хабарига кўра, тезкор қидирув бўлими ходимлари ушбу йилнинг 7 апрель куни Ўзбекистон фуқаросини полиция бўлимига олиб келиб, жиноятни тан олишни таклиф қилишади. Рад жавоби олгач, полициячилар гумон қилинаётган шахс қўлига кишан солиб, Ясиногорск тумани ҳудудидан ташқарига олиб чиқишади. У ерда ходимлар Ўзбекистон фуқаросини калтаклаб, травматик пистолетдан унинг оёғига камида бешта ўқ узишади ва жиноятни тан олишни ва шерикларини номини айтишни талаб қилишади.
Етказилган жароҳатлар оқибатида Ўзбекистон фуқароси жиноятни бўйнига олишга рози бўлади. Шундан кейин полиция ходимлари унинг номидан ўз ихтиёри билан жиноятда иқрор бўлиш аризаси ёзиб олишади. Айни дамда, Тула вилояти ФСБ бошқармаси томонидан тезкор қидирув бўлими ходимлари устидан Россия ЖКнинг 286 моддаси "а" "мансаб ваколатларини ошириб юбориш" бандига мувофиқ жиноий иш қўзғатилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар