16:22 / 19.04.2017
6 878

Долларни яшириш учун янги махфий йўл топилди

Долларни яшириш учун янги махфий йўл топилди
Қашқадарё вилоятидаги олийгоҳлардан бирида таҳсил олаётган қўшни давлат фуқароси Х.Гулбоев ўзига тегишли халқаро тўлов картасидан ўқиш харажатлари учун 2200 АҚШ долларини ваколатли банклардан бири орқали нақдлаштиради.
 
Шундан сўнг нақдлаштирилган валютани белгиланган мақсадларга сарфлаш ўрнига, ноқонуний равишда мамлакатдан олиб чиқиш чораларини излайди, дея хабар берди Qalampir.uz.
 
Шу тариқа ушбу шахс оёқ кийимларининг ички қисмига 2200 АҚШ долларини хуфёна тарзда жойлаштириб, қўшни давлатга ўтмоқчи бўлган пайтда божхоначилар томонидан фош этилди.
 
Қўшни давлат фуқароси С.Джумамурадова ҳам худди шу усулни қўллашга уринди. У ўзига тегишли халқаро тўлов картасидан 500 АҚШ долларини ваколатли банкдан нақдлаштириб, этигига яширганча олиб чиқаётган пайтда тўхтатиб қолинди.
 
Якунда мазкур қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан жиноят ишлар бўйича Нишон тумани судининг тегишли қарорларига асосан Х.Гулбоев ҳамда С.Джумамурадовага нисбатан жазо чоралари қўлланилиб, ашёвий далил сифатида олинган 2700 АҚШ доллари давлат эгалигига ўтказилди.



arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Долларни яшириш учун янги махфий йўл топилди