2017 йил 17 апрель куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидан Қибрай туманига ўтадиган “Қорамурт” блок-постида хизмат вазифасини ўтаётган ходимлар томонидан Тошкент вилоятига чиқиб кетаётган фуқарога тегишли Кобальт русумли автомашина тўхтатилган. Ҳайдовчи ўзини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг шахсий таркиб билан ишлаш инспекцияси бошлиғи Бўронов деб таништирган ва хизмат гувоҳномасини кўрсатган.
Суриштирув жараёнида ушбу гувоҳнома қалбакилаштирилгани аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “а” банди ва 228-моддаси 3-қисми яъни расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш ва ундан фойдаланиш жиноят аломатлари билан жиноий иш қўзғатилган. Бўроновга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевнинг матбуот брифингида айтишича, мазкур фуқаро ўзидаги сохта гувоҳномадан фойдаланган ҳолда турли жиноятларни, фирибгарликларни амалга оширган бўлиши эҳтимол. Шу сабабли, қуйидаги суратдан азият чеккан, жабрланган, алдови учганлар бўлса, 102 қисқа рақами орқали телефон қилиш ёки яқин орадаги ички ишлар идораларига мурожаат қилишлари сўралади.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди