Тошкент шаҳрида 16 ёшли мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилиб, уйида ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” манбаси сайтимизга ахборот берганидан сўнг, тўлиқ маълумот олиш мақсадида Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Фатхулла Хайруллаевич Абдураҳимовга мурожаат қилдик.
Прокурор ўринбосарининг маълум қилишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 6 апрель куни содир бўлган. Тасдиқланишича, Тошкент шаҳар Олмазор тумани 196-мактабнинг 9-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилиб, уйида ўзини осиб қўйган.
Тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, 2001 йилда туғилган вояга етмаган шахс руҳий касал эди. Унда аутизм касаллигига мойиллик бўлгани айтилади.
Айни дамда Олмазор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тасдиғини топмаган маълумотларга қараганда, марҳум 196-умумий ўрта таълим мактабига қадар Тошкент шаҳар Олмазор туманида 36-сонли имконияти чекланган болалар учун истисослашган мактабда таҳсил олган. Унинг имконияти чекланган болалар мактабидан умумий ўрта таълимга қандай қилиб ўтиб қолгани ҳозирча номаълум. Прокурорнинг таъкидлашича, ўқувчи доимий равишда мактаб психологи назоратида бўлган.
Маълумот ўрнида, 2016 йилнинг ўн икки ойи давомида Тошкент шаҳрида вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ 15 та ҳолат аниқланган. 2017 йилнинг биринчи чорагида эса 2 та ҳолат қайд этилган. Ўтган йилнинг шу даврида эса вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ ҳолат 5 тани ташкил этган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 129-сонли буйруғига асосан, вояга етмаганларнинг ўз жонига қасд қилиши билан боғлиқ ҳолатларнинг ҳар бири назоратга олиниб, Бош прокуратурага зудлик билан махсус хабарнома жўнатилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”